Россия ва Ҳиндистон 3 март куни Ҳиндистоннинг Корва шаҳрида Калашников автоматларини ишлаб чиқарувчи заводни очди. Бу ҳақда Россия Ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича федерал хизмати директори Дмитрий Шугаев журналистларга маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
Федерал хизмат директорининг сўзларига қараганда, лойиҳа 700 мингдан ортиқ автомат яратишни кўзда тутиб, ишлаб чиқариш босқичма-босқич тўлиқ маҳаллийлаштирилади.
«Россия ва ҳиндистонлик мутахассисларнинг уйғунликдаги ҳаракатлари туфайли Ҳиндистонда қисқа вақт ичида дунё бўйича энг машҳур бренддаги энг янги автоматларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга эришилди», — дея аниқлик киритди Дмитрий Шугаев.
Изоҳ (0)