Канаданинг Kingston шаҳридаги Food Basics дўкони бир кун давомида қўриқчи ва кассирсиз ишлади, дея хабар беради «ForumDaily». Шунга қарамай харидорлар харид амалга ошириб, пулни кассага ташлаб кетган.
Food Basics дўкони ходимлари ҳам, раҳбарияти ҳам дўкон очиқ қолгани ҳақида билмаган, шу боис Kingston аҳолиси маҳсулотни бепул олиб кетиши ҳам мумкин эди. Айримлар дўкон нима сабабдан бундай ҳолатда қолдирилганини аниқлашга урунган.
Аноним гувоҳлардан бири журналистларга қўлида икки халта помидор билан чиқиб кетган эркак ҳақида сўзлаб берди. Харидордан помидорлар ҳақида сўралганида, у помидорлар учун 5 доллар ташлаб кетгани маълум бўлган.
Дўконга полиция чақиртирилган, офицерлар дўкон бошқарувчиси билан боғланган. Менежернинг сўзларига кўра, бир кунда ҳеч нарсага зарар ҳам етмаган ҳеч нарса ўғирланиб ҳам кетилмаган.
Изоҳ (0)