Америка соҳилларидан бирида сайр қилаётган йигит кутилмаган нарсага дуч келди, деб ёзади TravelAsk. Йигит унга ёвуз кўзлари ва катта тишлари билан қараб турган ғалати жониворни кўрган.
Бироқ даҳшатли «маҳлуқ» унга ҳам бошқаларга ҳам ҳеч қандай хавф туғдирмаган. Бу балиқ турларидан бири бўлиб, у қисқичбақа ёки бошқа майда денгиз мавжудотларини овлайди. Улар яқин келиши билан маҳлуқ уларни ток билан уриб қурбонига айлантиради.
Айтиш жоизки, «маҳлуқ» ҳам одамдан қўрқиб кетган ҳамда яширинган. Шунга қарамай, қўлида камера ушлаб турган йигит уни суратга олишга улгуриб қолган.
Изоҳ (0)