«Ўзбекнефтгаз» ва Американинг Air Products компанияси техник ва ноёб газларни ишлаб чиқариш ва тарқатиш бўйича қўшма корхона ташкил этишни режалаштирмоқда, деб ёзади «Podrobno.uz».
Бу ҳақда «Ўзбекнефтгаз» бошқарув раиси Баҳодиржон Сидиқов ва Air Products ижрочи вице-президенти Самир Серхан ўртасидаги музокаралар давомида маълум бўлди.
«Учрашувда техник ва ноёб газларни ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхонани ташкил этиш шарт-шароитлари муҳокама қилинди. Мазкур ташаббус Air Products компанияси президенти Сейфи Гассемининг ўтган йили Ўзбекистонга ташрифи давомида таклиф этилган эди. Ўтган вақт ичида томонлар биргаликдаги маркетинг тадқиқотларини ўтказди ҳамда Ўзбекистон ва ташқи бозорларда техник ва ноёб газларга бўлган талабларни ўрганди», — дея таъкидлайди «Ўзбекнефтгаз».
Томонлар музокаралар якунлари бўйича жорий йилнинг март ойида ҚКни яратиш ҳақидаги келишувни имзолашга тайёрлашга келишди.
Изоҳ (0)