2019 йил 18 февраль куни Навоий шаҳридаги «Навоийазот» АЖда фаолият кўрсатаётган қурилиш корхонаси раҳбарияти ИИБга мурожаат қилиб, унда шу йил 13 февралга ўтар кечаси номаълум шахс қурилиш объекти омборхонасининг темир тўсиғини бузиб кириб, у ердан умумий қиймати 14 592 АҚШ доллари бўлган 38 дона зангламас металл қувурларини ўғирлаб кетганлиги кўрсатилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Кармана тумани Хончорбоғ маҳалласида яшовчи Ж.Х. содир этганлиги аниқланиб, ушланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)