Исроил бош прокурори мамлакатнинг бош вазири Биньямин Нетаньяхуни пора олиш, фирибгарлик ва ишончни суиистеъмол қилишда айбламоқчи. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Хабарда айтилишича, айбловнинг ҳақиқийлиги зарурий суҳбатларнинг натижасига боғлиқ бўлади. Бу сайловлардан кейин 9 апрелда бўлиб ўтиши мумкин. Исроил бош вазирининг бош прокурорни айблов ноҳақлигига ишонтиришга имкони бор.
Таъкидланишича, Нетаньяхуга қарши олиб борилган тергов келаётган сайлов кампаниясида ўз позициясини сезиларли даражада мураккаблаштириши мумкин.
Изоҳ (0)