Австриянинг 26 та компаниядан иборат бизнес делегацияси апрель ойида Тошкентга келади, деб ёзади «Podrobno.uz».
Бу ҳақда Австриянинг Қозоғистондаги элчихонаси савдо маслаҳатчиси Рудольф Талер иштирокида Тошкентда бўлиб ўтган тадбирда маълум қилинди.
Делегация таркибига, жумладан, VAMED, Bertsch-Laska, Andritz Hydro, Diehl Metering, Frauscher, SKIDATA, Waagner-Biro компаниялари кирган. Улар иқтисодиётнинг турли тармоқлари — қишлоқ хўжалиги ва пахтани қайта ишлашдан соғлиқни сақлаш, гидроэнергетика ва бошқаларнинг вакилларидир.
Австриялик бизнесменларнинг ташрифи давомида Ўзбекистон компаниялари вакиллари билан ҳамкорликни кенгайтириш масалаларида расмий ва ишчи учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.
2018 йил якунларига кўра, Ўзбекистонга Австрия экспортининг ҳажми 108 миллион доллар, 2017 йилда эса 50 миллион долларга яқин кўрсаткични ташкил этган эди.
Изоҳ (0)