«Марс-Экспресс» бурғиси текшируви натижалари ва суратлар шуни кўрсатадики, қадимда Марсда йирик сув ҳавзалари ва ерости сув омборлари тармоғи бўлган. Уларнинг излари сайёранинг йирик кратерлар ва ёриқлари остида қолган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
«Бу кашфиёт биз учун жуда аҳамиятли. Чунки у Марсда ҳаёт мавжуд бўлган ҳудудларни аниқлаб беради. Айниқса бизни қувонтираётган нарса сайёра орбитасидаги энг муваффақиятли миссия бўлмиш «Марс-Экспресс»нинг «ЭкзоМарс» роверини жўнатишга ёрдам беришидир. Ровер сайёрани бутунлай бошқа томондан ўрганади»,— дейди ЕКА миссиянинг илмий раҳбари Дмитрий Титов.
Сўнгги йилларда олимлар дарёлар, кўллар ва бутун океан сувлари қадимдан Марснинг юзасида мавжуд бўлиб, Шимолий Муз океани каби кўп суюқликларни ўз ичига олганига ишора қилувчи кўплаб белгилар топган.
Планетологлар Марснинг экваториал кратерлари, яъни Исток ва Езерода, шимолий қутбидаги Лиода сув оқими изларини расмларни кузатаётганда аниқлаган. Геологик меъёрлар бўйича, бир неча ўнлаб ёки юзлаб миллион йиллар аввал Марснинг юзаси бўйлаб мана шу сув оқимлари ҳаракатлангани маълум бўлган.
Изоҳ (0)