• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Чортоқда барпо этилаётган янги санаторий билан танишди

    Шавкат Мирзиёев Чортоқ туманида барпо этилаётган «Чортоқ ресортс» санаторий-соғломлаштириш маркази билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.

    Фото: Президент Матбуот хизмати

    Фото: Президент Матбуот хизмати

    Санаторий қурилаётган адирлик яқин-яқингача қаровсиз жой эди. Маҳаллий тадбиркор ва хорижий инвесторларнинг жами 25 миллион долларлик сармояси эвазига бугун бу ерда 15 гектардан зиёд майдонда замонавий оромгоҳ бунёд этилмоқда.

    Бу вилоятда тиббиёт туризми ҳамда экотуризмни ривожлантириш учун қўшимча имкониятлар очади. Санаторийнинг ёд, бром, табиий радон ва бошқа минералларга бой шифобахш суви таянч-ҳаракат аъзолари, юрак-қон томир ва асаб тизимлари, эндокринологик ва тери касалликларини даволашда яхши самара беради. Оромгоҳ 230 ўринли бўлади. 250 киши иш билан таъминланади.

    Фото: Президент Матбуот хизмати

    Фото: Президент Матбуот хизмати

    Марказга ушбу ихтисосликлар бўйича энг малакали шифокорларни жалб этиш, шартнома асосида германиялик мутахассислар иштирокида тиббий кўриклар ташкил этиш режалаштирилган.

    Ҳозирда даволаш ва ётоқ бинолари, оилавий дам олувчилар учун коттежлар, стандарт ва люкс хоналар бўладиган меҳмонхона барпо этилган. Ҳовли ва йўлакларни ёритиш учун қуёш панеллари ўрнатилган.

    Оромгоҳда иппотерапия йўлга қўйилади. Бу таянч-ҳаракат аъзолари ва кичик тос касалликларини даволашга ёрдам беради. Шу мақсадда ҳозирда отхона, очиқ ва ёпиқ манежлар қурилмоқда.

    Шунингдек, сой сувидан самарали фойдаланиб, балиқ етиштириш мақсадида тўртта ҳовуз барпо этилган. Уларда санаторий ошхонаси учун балиқ боқиш билан бирга дам олувчиларнинг балиқ тутиб, ҳордиқ чиқариши учун ҳам шароит яратилади.

    Президент ушбу соғломлаштириш марказида яратилган шароитларни кўздан кечирди. Чортоқда яна кўплаб санаторийлар ташкил этиш, уларни арзон, ўрта ва қиммат тарзда таснифлаш орқали аҳолининг барча қатламларини қамраб олиш, рақобатни таъминлаш орқали хизмат нархини тушириш бўйича топшириқлар берди.

    — Бизнинг минтақамизда ёд танқис. Шу жиҳатдан Чортоқнинг ёдга бой суви халқимиз учун жуда фойдали. Лекин бу жойни кўпчилик билмайди, баъзилар йўл узоқлигидан қийналади. Шунинг учун мамлакатимизнинг ҳамма жойидан, биринчи навбатда, Қорақалпоғистон ва Хоразмдан одамларни бу ерга олиб келиш керак. Халқимиз, айниқса, болаларимизнинг саломатлиги биз учун энг муҳими. Иқтисодиётни ривожлантириш учун ҳам соғлом зурриёд керак, — деди Шавкат Мирзиёев.

    Фото: Президент Матбуот хизмати

    Фото: Президент Матбуот хизмати

    Давлат раҳбари «Chortoq mineral water» масъулияти чекланган жамияти қувватини кенгайтириш лойиҳаси билан танишди. Шишага сув қадоқлашни йилига 20-30 миллион донагача ошириб, уларни юртимиздаги барча боғчалар, ёзги оромгоҳлар, шифохоналар, ижтимоий дорихоналар, супермаркетларга етказиб бериш зарурлигини таъкидлади.

    Шу ерда Чортоқ шаҳрини экологик шаҳарга айлантириш, Жаҳон банки билан ҳамкорликда ўрта шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш лойиҳаси доирасида Чортоқ марказини қайта қуриш, Наманган аэропортини кенгайтириш ва шаҳарлараро автобуслар қатновини тартибга солиш, «Ҳар бир оила – тадбиркор» дастури асосида аҳоли бандлигини таъминлаш каби лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.

    28.02.2019, 21:43   Изоҳ (0)   35736
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Президентнинг Наманганга ташрифи, Сенат ялпи мажлиси, Жанубий Кореяда комага тушган ўзбекистонлик, ҳокимлик биноси ёнида ўзини ёқиб юборган сурхондарёлик ва куннин...

    28.02.2019, 21:14

    Хоразмда хавфсиз туризм ходимлари Sigway ва скутер билан таъминланди

    28.02.2019, 20:56

    Жамшид Кенжаев иши бўйича Тошкентдаги Chinatown ресторани ходимлари ҳам кўрсатма берди

    28.02.2019, 20:30

    Баҳорнинг биринчи куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилмоқда?

    28.02.2019, 20:17

    «Ўзавтосаноат» Наманганда «Norin Moto Bike» заводини ишга туширди

    28.02.2019, 20:04

    Президент Тўрақўрғондаги энг замонавий саноат корхонасида бўлди

    28.02.2019, 19:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30

    “Икки марта кўрган инсонимга турмушга чиққанман”. Шаҳзода Муҳаммедова оиласи, фарзандлари ва бизнеси ҳақида гапирди

    Шоу-бизнес | 9 июл, 23:25

    Тошкент 20 йилдан кейин қай кўринишда бўлади? Президентга янги режа тақдим этилди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:50

    The Guardian: Грок сунъий интеллекти нацистга айланди ва ўзини МехаГитлер деб атади

    Дунё | 9 июл, 22:45

    Ўзбекистонга гўшт импорти кескин кўпайди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.