«Барселона» ҳужумчиси Луис Суарес Испания Кубоги 1/2 финалининг «Реал»га қарши кечган жавоб учрашувида дублга эришди (3:0, дастлабку учрашув — 1:1).
Уругвайлик барча мусобақаларни ҳисоблаганда Мадрид клуби дарвозасига 11 тадан кам гол урмаган Каталония клуби тарихидаги 3-футболчи бўлди. Бу ҳақда Gracenote Live хабар берди.
«Барселона» футболчилари орасида «Реал» дарвозасига энг кўп гол урган ўйинчи Лионель Месси ҳисобланади. Унинг ҳисобида 26 та гол мавжуд. Сезар Родригес эса 14 та гол билан иккинчи ўринда бормоқда.
Жорий мавсум Луис Суарес Ла Лигада 24 та ўйинда майдонга тушиб, 16 марта рақиб дарвозасини ишғол қилди ва 5 та голга ассистентлик қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)