«Ливерпуль» Англия чемпионатининг 28-турида «Уотфорд»ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди (5:0).
Бу мерсисайдликларнинг жорий мавсумдаги энг йирик ҳисобдаги ғалабаси бўлди. Бунгача бўлиб ўтган учрашувларда Клопп шогирдлари 5 та тўп фарқи билан ютмаганди.
Англия премьер лигасининг биринчи турида «Ливерпуль» «Вест Ҳэм»ни 4:0 ҳисобида, «Арсенал»ни эса йирик 5:1 ҳисобида мағлубиятга учратганди.
Эслатиб ўтамиз, 28-турдан сўнг «қизиллар» 69 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалида етакчилик қилмоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)