• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Хитойлик йигитга турмушга чиққан ўзбекистонлик қиз интервью берди (видео)

    Ижтимоий тармоқларда ўзбекистонлик Саиданинг Ўзбекистонга қайтаришларини сўраб қилган илтижоли видеомурожаати юзасидан ҳамон жамоатчиликнинг қизғин муҳокамаси давом этмоқда, деб ёзади Uz24.

    Фото: Uz24

    Фото: Uz24

    Мурожаатда қиз бир неча кунлардан бери бир ҳаммомга қамаб қўйилгани, хўрликлар ичида яшаётганини маълум қилган. У Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитасининг саъй-ҳаракатлари билан ўз ватанига қайтарилди. Саида Uz24 нашрига бошидан ўтган оғир кунлар ҳақида сўзлаб берди.

    Орзу-ҳаваслар ва пир бўлган ҳафсала...

    Унга турмушга чиқишимга ҳамма қарши бўлди. Мусулмон аёлнинг ғайридин билан никоҳ қуриши мумкин эмаслиги, кейинчалик келиб чиқиши мумкин бўлган ноқулай ҳолатлар ҳақида айтишди. Лекин ўз қароримда қатъий туриб олганимдан сўнг, тақдирга тан беришди. Тўй 2018 йилнинг 4 сентябрь ойида бўлиб ўтиб, турмуш ўртоғим Хитойга 24 сентябрда кетди. Мен эса 24 октябрда Хитойга кетдим.

    Тўйдан кейин Ўзбекистонда ижарада яшадик. Ижара ва бошқа ҳамма харажатларни турмуш ўртоғим ўз бўйнига олди. Аввалига, Ўзбекистонда менга яхши муомалада бўлди. Аммо Хитойга борганимдан кейин вазият мутлақо ўзгарди. Мен унинг Хитойда 50 ёшлик хотини борлигини эшитиб қолдим. Жанжал кўтарганимдан кейин унинг менга бўлган муносабати салбий томонга ўзгарди. Унинг уйида ота-онаси билан бирга яшардик. Онаси турмуш қуришимизга қаршилик қилмаган. Ўғлининг менга қилаётган муомаласини кўрарди, лекин унга қарши чиқолмасди. Чунки уйда ўғлини айтгани бўлади. Онаси ўғлидан қўрқарди. У билан беш ой бирга яшадик. Хитойда ўзимизни миллий таомлар йўқ. Шунинг учун ўзим ёқтирган картошка, тухум еб кун кечирдим. Чунки менга Хитой таомлари ёқмаган. Турмуш ўртоғим аввал ҳам Ўзбекистондан уйланган, лекин загсдан ўтмаган. Тўй ҳам биноидек ўтган. Лекин у қиз хитойга кетишни хоҳламаган.

    «У мени интернетдан узоқлаштирди...»

    Хитойга борганимдан кейин у мени Ўзбекистондаги яқинларим, оила аъзоларим билан гаплаштирмай қўйди. Симкартани блоклаб, вай-файларни узиб, телефонимдаги телеграм ва имо дастурларини ўчириб ташлади. Мени интернетдан узоқлаштирди. Кейин ўзимиз яшаётган уйимиз ёнидаги дўкондан вай-фай улаб олдим ва шу орқали алоқага чиқдим. Ютубга қўйган видеомурожаатим ҳақида у билмай қолди. Интернетдаги мурожаатим Озодлик сайтида чиққанидан кейин сайт ходимлари Ўзбекистонга хабар беришган. 11 февраль куни тушдан кейин яшаш жойимизга хитой милициялари келишди. Турмуш ўртоғим билан мени машинага ўтқизишди. Мен нега бундай бўлаётганини англаб турардим, билардим тез орада уйимизга келишларини. Чунки мен билан керакли одамлар алоқага чиқиб туришарди. У тушунмади қаерга кетаётганимизни. Хуллас Хитойдаги милиция идорасига бордик. У ерда бизни Ўзбекистонлик элчихонамиз ходимлари кутиб туришган экан. Улар мени Ўзбекистонга қайтариш учун турмуш ўртоғимдан розилик хати ёздириб олишди. Мен эса унга нисбатан ҳеч қандай шикоятим, даъвоим йўқлиги ҳақида ариза ёзиб бердим. Ўша куни мени меҳмонхонага жойлаштиришди. 18 февраль куни ҳамма ҳужжатларим тайёр бўлгач, 19 февраль куни Ўзбекистонга етиб келдим.

    Ютубда жойлаштирилган видеомурожаат остида Саида оилавий шароитини яхшилаш учун хитойлик йигитга турмушга чиққани ҳақидаги изоҳларни ўқиш мумкин...

    Йўқ, бошида менда унақа хаёл бўлмаган. Лекин видеомурожаатда шундай изоҳлар кетган. У кейинчалик менга яхши шароит қилиб беришини айтган. Мен унга ҳеч қандай шарт қўймаганман. Тўй ўтгач ҳам у менинг оиламга ҳеч қандай ёрдам бермаган. Бошида менда унга турмушга чиқишимда қўрқув бўлмаган. Чунки унинг ички дунёсини, кейинчалик унинг менга бунақа тазйиқлар ўтказиши мумкинлигини билмаганман. Ўзим хоҳлаб унга турмушга чиқиш истагида бўлганман. Кўзимга ҳеч нарса кўринмаган.

    Ўзи ҳақида билдирилаётган фикрларга муносабати...

    Кўпчилик бир бирингизни қандай тушуна олдингиз, ахир у хитой тилида сўзлашади-ку деган саволларни беришади. Мен хитой тилида гапирсам у тушунади. Чунки мулоқотда бўлиш учун ўзимга керакли сўзларни билиб олганман. Агар у секин гапирса, мен ҳам уни яхши тушунаман. Хитой тилини унга турмушга чиққанимдан сўнг ўрганганман.

    Бу кунлар синов экан... Мана энди ҳаммаси яхши. Бора-бора ҳамма кўрган кечирганларим эсимдан чиқиб боряпти. Ижтимоий тармоқларда ўзим ҳақимдаги муҳокамаларни кўрдим. Менга нисбатан билдирилаётган фикрларнинг кўпчилиги салбий. У ерда ҳар ким ўз ички дунёси, маданиятидан келиб чиқиб фикр билдирмоқда. Шу боис тўғриси, ўқиб ўтирмадим. Қолаверса, жамиятда, атрофдагиларнинг менга нисбатан муносабати яхши. Энди қайтиб бу хатоларни такрорламайман. Ҳаётда ўз ўрнимни топиб, яхши инсон бўлишга ҳаракат қилиб, яхши яшайман деган мақсадим бор. У кечирим сўраб келса, кечирмайман. Ҳозир фарзандимиз йўқ. Лекин фарзанд бўлган тақдирда ҳам унга қайтмас эдим.

    Тенгдошларига нима дейди?

    Менинг бошимга тушган синовларга улар дуч келишмасин. Мен қаттиқ адашдим, улар адашмасин. Уларга айтадиган сўзим ҳаётда турмуш қуриш масаласида аввал яхшилаб ўйлаб, кейин бир қарорга келишсин. Чет элликка турмушга чиқишни ҳеч ким орзу қилмасин. Барибир Ўзбекистонимиздан қўймасин экан...

    Наманган вилояти, Тўрақўрғон туман ҳокимлигининг хотин-қизлар қўмитаси бош мутахассиси Марғуба Ўринбаева: 

    Ўшанда Саидахонни хитойлик йигитга турмушга чиқишга чиқиш фикридан қайтаришга туман хотин-қизлар қўмитаси ва туман ФҲДЁ бўлими қаттиқ курашди. Лекин Саидахон «шу йигитга тегаман» дея туриб олгач, биз ортиқ қаршилик қила олмадик. Саидахоннинг муҳокама бўлган видеомурожаати туман хотин-қизлар қўмитаси томонидан эътиборсиз қолдирилмади. Биз дарҳол Саиданинг оиласи билан қизиқдик. 19 февраль куни Саидахон Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси орқали қайтарилди. Ҳозирги кунда Саидахон ва унинг оиласи бизнинг назоратимизда. Онасининг саломатлиги яхши бўлмаганлиги учун, унга бепул даволаниш учун ордер олиб беряпмиз. Саидахонни ўқиган мутахассислиги бўйича иш билан таъминлаб, жамиятга фойдасига тегадиган қиз бўлишига амалий ёрдам беришга ҳаракат қиляпмиз. Қолаверса, иш билан таъминланишидан олдин психологлар ёрдамида Саиданинг руҳий зўриқишларини бартараф этиш чораларини кўряпмиз.

    Республика Хотин-қизлар қўмитаси, фуқаро мурожаатлари билан ишлаш бўлими бошлиғи Озода Исломова:

    Ҳозирги кунда худди Саидахоннинг тақдирига ўхшаш ҳолатлар, мурожаатлар сони борган сари ортиб ормоқда. Республика хотин-қизлар қўмитасининг 1146 рақамлардан иборат ишонч телефонлари ишга тушгач, биз ҳар бир мурожаатни зудлик билан ўрганиб, баён этиладиган ҳолатлар билан танишиб чиқяпмиз. Ишонч телефонларимиз сутка давомида кечаю-кундуз ишлаб турибди. Қолаверса, муаммоларни изчил бартараф этиш учун хотин-қизларимизнинг ҳуқуқий саводини ошириш, ФҲДЁ бўлимлари ҳузурида хотин-қизлар қўмитаси маслаҳатхоналарини ташкил қилиш масаласини йўлга қўйдик. Ушбу маслаҳатхоналар қизларимизга турмушга чиқишда ва бошқа масалаларда тўлиқ керакли тушунчаларни бериб боришади. Саидахоннинг келажаги учун бефарқ эмасмиз. Унинг жамиятда ўз ўрнини топиб кетишига қўлдан келганча амалий кўмак берамиз. Шунингдек, Саидахоннинг Ўзбекистонга қайтарилишида амалий ёрдам берган ҳар бир ташкилотларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

    27.02.2019, 19:41   Изоҳ (0)   86529
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда исиш жараёни икки баробар тезлик билан юз бермоқда

    27.02.2019, 19:28

    Ўзбекистонда депутатлар, ҳокимлар, вазирлар ва бош вазир ўринбосарларининг маошлари миқдори ошкор қилинди

    27.02.2019, 19:27

    Мажбуран Тошкентга қўнган Россия самолёти Бангкокка учиб кетди

    27.02.2019, 19:02

    Самарқандга бу йил 500 минг хорижий сайёҳ келиши кутилмоқда

    27.02.2019, 18:49

    GM Uzbekistan арзонлаштирилган нархларда янги автомобиль таклиф қилаётган фирмалардан огоҳ бўлишга чақирди

    27.02.2019, 18:34

    Ўзбекистон ОТМларида март ойидан тўлов-контракт нархлари ошади

    27.02.2019, 18:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10

    Уларнинг кўпчилиги орамизда йўқ: “И операцияси” актёрлари йиллар давомида қанчалик ўзгарган?

    Кино | 23 август, 09:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.