Туркиялик ишбилармонлар пойтахт инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларда иштирок этишга тайёр эканини билдирди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Тошкент шаҳар ҳокимиятида ўтказилган турк ишбилармонлари билан учрашувда электроника, ёритиш, қурилиш ва логистика соҳасида етакчи турк компаниялари томонидан ушбу йўналишларга инвестициялар жалб этиш масалалари муҳокама қилинган.
Туркия бугун Ўзбекистоннинг энг муҳим савдо шериги бўлиб, мамлакатлар ўртасидаги савдо айланмаси 1,9 миллиард долларни ташкил этади. Айниқса, режалаштирилган йирик лойиҳалардан бири – Тошкент-Самарқанд хусусий автомобиль йўлининг қурилиши ҳам инвесторлар ва тадбиркорлар томонидан алоҳида эътироф этилган.
Учрашув давомида Туркия ишбилармон доиралари ва Тошкент шаҳар ҳокимияти ўртасида келгусидаги режалар кўриб чиқилган.
Изоҳ (0)