2019 йилнинг 26 февраль куни Киевнинг Жуляни аэропортида Минск рейси билан келган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди, деб ёзади «Новости Узбекистана».
Фуқаронинг маълумотлари текширилгандан сўнг Украина давлат чегара хизмати томонидан Украина давлат чегарасидан ўтишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган.
Мамлакатга кириши рад этилган фуқаро Н. давлат чегара хизмати вакилига 500 доллар пора беришга уринган. Шундан сўнг Украина хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан қўлга олинган.
Ҳодиса юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)