Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 12 ноябрдаги қўшимча дам олиш кунлари тўғрисидаги фармонига кўра, беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ўзбекистонликлар март ойида 13 кун дам олади, деб ёзади UzNews.
Наврўз байрамида ўзбекистонликлар 4 календар куни дам олади: 21 март (пайшанба) — байрам дам олиш куни, 22 март (жума) — қўшимча дам олиш куни, 23 март (шанба) — календар бўйича дам олиш куни, 24 март — календар бўйича дам олиш куни.
Шунингдек, 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни ҳам дам олиш куни ҳисобланади.
Шу тариқа, дам олиш кунларини ҳисобга олганда, беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ўзбекистонликлар жами 13 кун, қолган фуқаролар — 8 кун дам олади.
Изоҳ (0)