Германиялик бир гуруҳ олим нейронал асос ҳужайраларинг регуляциясида жуда муҳим роль ўйнайдиган «акна» оқсилини аниқлади. Акна бўлажак янги нейронларнинг пайдо бўлиши учун ҳужайралар миграциясига жавоб беради, деб хабар берилмоқда Гельмгольц илмий текширув маркази сайтида.
Янги нейронлар пайдо бўладиган асос ҳужайраларда акна оқсили юқори концентрацияда аниқланган. Тажрибаларда асос ҳужайралардаги акна оқсили миқдори кам миқдорда сақланиб турса улар бошланғич ҳолатда қолиши, агар унинг миқдори кўпайса кейинги дифференциация учун ҳужайралар миграцияси стимулланиши исботланди.
«Янги нейронлар пайдо бўлиши учун бундай миграциялар зарур, аммо улар хавфли ҳам бўлиши мумкин, мисол учун, агар ёмон сифатли ҳужайралар қўшни аъзоларда метастаз келтириб чиқариш учун ўсма тўқимасини тарк этиши», — дейди тадқиқот раҳбари Магдалена Гетз.
Муаллифларнинг фикрига кўра, янги очилган механизм нафақат нейрогенез, балки бошқа кўплаб жараёнларда калит ролини ўйнайди. Кейинги илмий изланишларда жамоа акнанинг бошқа типдаги асос ҳужайраларида ва иммун тизимидаги ролини ўрганади.
Изоҳ (0)