Нью-Йоркдан икки маробар катта айсберг (тахминан 1700 квадрат километр) Антарктидада Брант муз шелфидан ажралади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
«Брант музлигининг ёрилиши Нью-Йоркдан икки баробар катта айсберг шаклланишига олиб келади. Аммо унинг ёрилиши келгусидаги илмий тадқиқотларга ва музликдаги одамларга қандай таъсир қилиши номаълум», — дейилади хабарда.
Маълум бўлишича, ёриқлар илк бор 2016 йил октябрда кўзга ташланган. Ҳосил бўладиган айсберг сўнгги юз йилликдаги энг катта айсберг бўлиши мумкин. Унинг бўлиниши музликдаги барқарорликни йўқотиб, унда жойлашган «Халли» илмий станциясининг келажагини шубҳа остига қўйиши мумкин.
Шелфнинг яқин орадаги келажаги ёриқ излари қаерга боришига боғлиқ. Агар жанубий қисмда барқарорлик бузилса, унда бутун Брант музликлари вайрон бўлиб кетиши мумкин.
Изоҳ (0)