Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

23 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг пресс-холида «Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарор лойиҳаси юзасидан оммавий ахборот воситалари ходимлари учун матбуот анжумани ўтказилди, деб хабар берди «Дарё» мухбири Севара Нишонова.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Ушбу қарор 2019 йилнинг 15 февраль куни жамоатчилик муҳокамасига тақдим этиш учун «Regulation.gov.uz» порталига жойлаштирилди.

Тадбирда иштирок этган Давлат тест маркази директори Мажид Каримов қарор лойиҳасининг мазмун-моҳиятини тушунтирди ҳамда кутилаётган ўзгаришлар ҳақида маълумот берди.

2019—2020-ўқув йили қабулида ҳам 2018 йилдаги тажрибани давом эттирган ҳолда тест синовлари жараёнида ёшлар учун қўшимча имкониятлар ва қулайликлар яратиш мақсадида қарор лойиҳасида қуйидаги таклифлар тақдим этилмоқда.

Биринчидан, абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари томонидан ортиқча оворагарчиликлар ва харажатларнинг олдини олиш мақсадида уларнинг яшаб турган манзилида Давлат хизматлари марказлари орқали рўйхатга олиш, абитуриент томонидан танланаётган таълим муассасасининг жойлашган ҳудудидан қатъи назар, ўзи яшаб турган ҳудудда тест синовларида иштирок этиши назарда тутилмоқда.

Иккинчидан, абитуриентларнинг ўқишга кириш имкониятини янада ошириш мақсадида уларга бир вақтнинг ўзида учта бакалавриат таълим йўналишини танлаш ҳуқуқи берилмоқда.

Журналистларнинг «Нега айнан учта, бу абитуриентнинг имкониятини чеклаш эмасми?» деган саволига ДTМ бошқарма бошлиғи Севар Зуфархўжаева қуйидагича жавоб берди:

«Ўтган йил билан солиштирилганида бу ҳолат чеклаш эмас, аксинча абитуриентларга имконият яратиш ҳисобланади. Учта ОТМни танлаш ҳуқуқи синов асосида йўлга қўйилади. Келгусида балки абитуриентларга танлаш имконини берувчи ОТМлар сони кенгайиши мумкин».

Абитуриентларга янада кенг имконият – уларга амал қилиш муддати уч йил бўлган сертификат берилади. Сертификатдан улар уч йил давомида олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун фойдаланиш мумкин бўлади.

Учинчидан, жорий йилда мактаб, лицей ва коллежларни битирган йигит-қизлар учун тест синовлари мутлақо бепул, ҳеч қандай тўловларсиз ўтказилиши тартиби сақланиб қолинмоқда. Шу билан бирга, ўтган йил ва ундан олдинги даврда ўқишни тугатган абитуриентлар тест синовларида иштирок этиши учун энг кам иш ҳақининг бир баробари миқдорида тўловни амалга ошириш тартиби таклиф қилинмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар