Англия чемпионатининг 27-туридан ўрин олган учрашувда «Уотфорд» клуби сафарда «Кардифф»ни 5:1 ҳисобида мағлуб этди.
Мазкур учрашувда «Уотфорд»нинг испаниялик ярим ҳимоячиси Жерар Деулофеу рақиб дарвозасига 3 та тўп киритди. Бу «Уотфорд» клуби учун Англия премьер лигасида 1986 йилдан буён илк ҳет-трик сифатида тарихга кирди, деб хабар берди Sky Sports. Сўнгги бор «Уотфорд» футболчиси бундан 33 йил олдин миллий чемпионатда ҳет-трик қайд этганди.
27-турдан сўнг «Уотфорд» клуби 40 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалида 7-ўринга кўтарилиб олди. «Кардифф» ҳисобида эса 25 очко мавжуд ва жамоа 17-поғонада бормоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)