Бугун, 21 февраль куни Бухорода ўз ишини бошлаган I Халқаро зиёрат туризми форуми дастури ниҳоятда ранг-баранг, деб ёзади «Халқ сўзи».
Форум кундалигига кўра, дастлабки куни Бухоронинг диққатга сазовор жойлари, тарихий обидалари, муқаддас қадамжолари, хусусан, етти пир — Абдуҳолиқ Ғиждувоний, Муҳаммад Ориф Ревгарий, Маҳмуд Анжир Фағонавий, Хожа Али Ромитаний, Муҳаммад Бобойи Самосий, Саййид Амир Кулол ва Баҳоуддин Нақшбанд меъморий мажмуалари зиёрат қилинади. Тадбирнинг иккинчи кунида меҳмонлар халқаро форумда иштирок этиши, B2B форматидаги мулоқотларга киришиши мумкин.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг форумга масъул ходими Шерзод Султоновнинг айтишича, форумнинг сўнгги куни, яъни 23 февралда Ўзбекистон Ошпазлар уюшмаси меҳмонлар шарафига Тошкентда 10 Halal food мавзусида маҳорат дарси ўтказади. Унда 10 турдаги ўзбек миллий таоми тайёрланиб, махсус кечки овқат дастурхони ёзилади.
Айтиш жоизки, 2018 йилдан бошлаб Ўзбекистоннинг умумий овқатланиш шохобчалари ва ресторанларида «ҳалол» стандартини амалиётга жорий этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)