23 февраль, шанба куни (Тошкент вақти билан 24 февраль тонгида) профессионал бокснинг супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Шаҳрам Ғиёсов (6 та жанг, 6 та ғалаба) ўзининг 7-жангини ўтказади. Бу ҳақда GoSport хабар берди.
Мексиканинг Тихуана шаҳрида ўтказиладиган жангда ўзбекистонлик боксчи мексикалик Эдгар Пуэрта (25 та ғалаба, 11 та мағлубият, 1 та дуранг) рақиблик қилади. Жанг 10 раунддан иборат бўлиши режалаштирилган.
Аввалроқ спортчи навбатдаги жанги 9 март куни бўлиб ўтиши ҳақида хабар тарқалганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)