УЕФА Европа Лигасида ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси номини эълон қилди.
Ушбу номга Эрон терма жамоаси ҳамда «Зенит» клуби ҳужумчиси Сардор Азмун лойиқ деб топилди. У мусобақанинг 1/16 финалидан ўрин олган ўйинда Туркиянинг «Фенербаҳче» клуби дарвозасига 2 та тўп киритди.
Бундан ташқари 1/16 финал жавоб ўйинларида ўзини кўрсата олган қуйидаги футболчилар ҳам ҳафта ўйинчиси номига даъвогарлик қилганди:
- Пацон Дака («Зальцбург»)
- Пабло Сарабия («Севилья»)
- Каллум Ҳадсон-Одои («Челси»)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)