21 февраль, пайшанба куни футбол бўйича Европа Лигаси 1/16 финал босқичининг навбатдаги жавоб учрашувлари бўлиб ўтади.
Унаи Эмери қўл остидаги Лондоннинг «Арсенал» клуби «Эмирейтс» стадионида Минскнинг БАТЭ жамоаси билан жанг қилади. Беллашув Тошкент вақти билан соат 22:55 да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, «тўпчилар» мусобақа 1/16 финалининг дастлабки ўйинда меҳмонда минскликларга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлганди.
Шу куни Лондоннинг бошқа бир клуби «Челси» ўз майдонида Швециянинг «Мальмё» жамоасини қабул қилади.
Маълумот учун, «аристократлар» сафарда ўтган биринчи ўйинда кичик ҳисобда ғалаба қозонганди (2:1).
Шу куни Миланнинг «Интер» клуби «Жузеппе Меацца» стадионида Венанинг «Рапид» жамоасини синовдан ўтказади. Иккала учрашув ҳам тунги вақт билан соат 01:00 да старт олади.
Таъкидлаш жоиз, Лучано Спалетти шогирдлари биринчи тўқнашувда Лаутаро Мартинеснинг киритган ягона голи эвазига ғалабага эришганди.
Европа Лигаси
1/16 финал баҳслари
21 февраль, пайшанба
Тошкент вақти билан соат 22:55
«Динамо Загреб»—«Виктория Пльзень» (1:2)
«Арсенал»—БАТЭ (0:1)
«Вильярреал»—«Спортинг» (1:0)
«Зенит»—«Фенербаҳче» (0:1)
«Валенсия»—«Селтик» (2:0)
«Айнтрахт Ф»—«Шахтёр» (2:2)
«Наполи»—«Цюрих» (3:1)
«Зальцбург»—«Брюгге» (1:2)
Соат 01:00«Челси»—«Мальмё» (2:1)
«Байер Леверкузен»—«Краснодар» (0:0)
«Бетис»—«Ренн» (3:3)
«Динамо Киев»—«Олимпиакос» (2:2)
«Генк»—«Славия Прага» (0:0)
«Интер»—«Рапид Вена» (1:0)
«Бенфика»—«Галатасарой» (2:1)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)