20 февраль, чоршанба куни футбол бўйича Европа Лигасининг 1/16 финали доирасида битта жавоб учрашуви ўз ниҳоясига етди.
Пабло Мачин бошқарувидаги «Севилья» клуби ўз майдонида Симоне Инзаги бошлиқ Римнинг «Лацио» жамоаси билан баҳсга киришди.
Беллашувда Виссам Бен-Йеддер (20), Пабло Сарабия (78) нинг киритган голлари Испания клубининг ғалабасини таъминлади.
Шу тариқа «Севилья» клуби икки ўйин натижасига кўра «Лацио» жамоасини 3:0 ҳисобида мағлуб этди ва мусобақанинг нимчорак финал йўлланмасини биринчилардан бўлиб қўлга киритди.
Европа Лигаси
1/16 финал баҳси
«Севилья»—«Лацио» 2:0 (1:0)
Голлар: 1:0 — 20 Бен-Йеддер, 2:0 — 78 СарабияЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)