Италияда Шимолий Кореянинг вақтинча Римдаги элчиси вазифасини бажарувчи Чо Сон Гиглнинг қизи КХДР махсус хизматлари томонидан ўғирланиши ҳақидаги маълумотлар текширилмоқда. Бу ҳақда ANSA хабар берди.
Хабарда айтилишича, 2018 йил ноябрда 17 ёшли қиз ўғирлаб кетилган. Кейин эса ўз ватанига мажбурий жўнатиб юборилган.
Чо Сон Гиглнинг қизи мажбуран Пхеньянга жўнатиб юборилган. Айни шу ойда отаси ҳам қочиб кетган эди. Маълумотларга кўра, у кетиш ҳақида ариза ёзгандан сўнг унинг ўрнига бошқа одамни қўйишга қарор қилинган.
2016 йилда Жанубий Кореяга қочиб кетган собиқ дипломат Тхе Ён Хонинг сўзларига кўра, қиз ота-онасига қўшилиб кетишидан олдин уни ватанига жўнатиб юборишган.
«Чонинг нечта фарзанди борлигини аниқ билмайман. Лекин Италияда қолган боласи аниқ Шимолий Кореяга жўнатилган. Чо ҳозирда рафиқаси билан бирга», — дейди собиқ дипломат.
Изоҳ (0)