2019 йилнинг январида Ўзбекистонда чакана савдонинг умумий айланмаси ўтган йилнинг шу даври билан таққослаганда 5,1 фоизга ошиб, 10,1 триллион сўмни ташкил этди. Бу ҳақда dividends агентлиги молиявий-таҳлилий бўлими маълумотларига таяниб, «Новости Узбекистана» хабар бермоқда.
Жумладан, йирик корхоналарнинг чакана савдо айланмаси 21,7 фоизга ошиб, 1,5 триллион сўмни, кичик тадбиркорлик субъектлариники — 2,6 фоизга ошиб, 8,6 триллион сўмни ташкил этган. Уюшмаган савдода бу кўрсаткич 3,6 фоизга пасайиб, 1,03 триллион сўмни ташкил этган.
Бунда йирик ритейлерларнинг мамлакат чакана савдо айланмасидаги улуши жорий йилнинг биринчи ойида 15 фоизни ташкил этди (2018 йилнинг январь ойида — 13,3 фоиз, 2018 йилнинг декабрида — 13,7 фоиз). Кичик ритейлерларники эса — 85 фоиз (тегишлича 86,7 ва 86,3 фоизга қарши).
Изоҳ (0)