«Барселона» ҳужумчиси Луис Суарес Европа Чемпионлар Лигаси 1/8 финали «Лион»га қарши ўтган баҳсда жамоаси каби рақиб дарвозасига гол ура олмади (0:0).
Франциянинг Лион шаҳрида бўлиб ўтган ўйин уругвайлик футболчи учун Чемпионлар Лигасида гол ура олмаган 16-сафар учрашуви бўлди.
У сўнгги бор мусобақанинг сафар ўйинида 2015 йил 16 сентябрда «Рома» дарвозасини ишғол қилганди, деб ёзади Squawka.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)