23 февраль куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида Ўзбекистон ахборот технологиялар соҳасидаги биринчи халқаро трендлар, дастурий лойиҳалар ва глобал инновацион дастурий таъминотларига бағишланган EPAМ Insider анжумани бўлиб ўтади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Анжуман мамлакатнинг АКТ соҳаси мутахассислари ўртасида ҳамкорлик мулоқотини яратиш, ўзаро тажриба алмашиш платформасини шакллантириш, соҳадаги халқаро ҳамкорлик фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида ташкил этилмоқда.
Мазкур анжуманда ахборот технологиялари соҳаси мутахассислари, талабалар билан бир қаторда глобал тенденциялар ҳақида кўпроқ маълумот олиш истагидаги фуқаролар иштирок этиши мумкин.
Изоҳ (0)