Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO) февраль ойи учун боксчиларнинг янги рейтингини эълон қилди. Мазкур рейтингда ўзбекистонлик боксчи Қудратилло Абдуқаҳҳоров (15 та ғалаба, 9 та нокаут) ўз ўрнини яхшилаб олган. Бу ҳақда GoSport хабар беради.
Ярим ўрта (-66,68 кг) вазн тоифасида рингга чиқадиган Абдуқаҳҳоров WBOнинг янги рейтингида икки поғона юқорилаб, 11-ўриндан жой олди. Озбекистон боксчи сентябрь ойига қадар мазкур рейтингда айнан 11-поғонада борган ва кейинроқ бироз пастлаб, январь ойи рейтингида 13-ўринда қайд қилинганди.
Мазкур рейтингда ўзбекистонлик бошқа спортчилар қайд этилмаган. Маълумот учун, Қудратилло WBC рейтингида 5, IBF рейтингида эса 4-ўринда бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, Абдуқаҳҳоров 30 март куни япониялик Кеита Обарага (20 та галаба, 3 та дуранг, 1 та маглубият) қарши IBF чемпионлик камарига биринчи рақамли даъвогар бўлиш учун рингга чиқади. Обара рейтингда 15-ўринни эгаллаб турибди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)