Украина президенти Пётр Порошенко ўзининг штатдан ташқари ишловчи маслаҳатчиси, собиқ Украина хавфсизлик хизмати раиси Игорь Смешкони ишдан бўшатди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Хабарда айтилишича, Порошенко Смешкони 2014 йил октябрда ўзига ёрдамчи этиб тайинлаган. 2015 йил март ойида эса уни штатдан ташқари маслаҳатчи лавозимига ўтказган. 2019 йил 14 январь куни эса уни президент маслаҳатчиси лавозимидан озод этиш тўғрисидаги буйруққа имзо чеккан.
Эслатиб ўтамиз, Украинада президент сайловлари 31 мартда бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)