Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Бугун, 19 февраль куни Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимовнинг навбатдаги халқ билан мулоқоти сайёр қабул шаклида Пайариқ туманида ўтказилди.

Фото: Самарқанд вилояти ҳокимлиги

Фото: Самарқанд вилояти ҳокимлиги

«Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев хабар беришича, 1-сон болалар-ўсмирлар спорт мактабида ўтказилган сайёр қабулда 602 нафар фуқаро томонидан мурожаатлар рўйхатга олинган.

Фото: Самарқанд вилояти ҳокимлиги

Фото: Самарқанд вилояти ҳокимлиги

Туманда яшовчи фуқаролар ўзларини қийнаётган муаммолардан ташқари кўпчилик манфаатига хизмат қиладиган йўлларни таъмирлаш, электр энергияси ва ичимлик суви таъминоти бўйича мурожаатлари билан қатнашди.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, барча масалалар вилоят ҳокимлиги томонидан қатъий назоратга олинди ва 22 февраль куни ижро ҳолати муҳокама этилиши белгиланди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар