Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

«Калашников» концерни КУБ-БЛА камикадзе учувчисиз самолёти яратилгани ва синовлардан муваффақиятли ўтганини эълон қилди. Бу ҳақда «Hitech.news» хабар берди.

Фото: Rambler

Фото: Rambler

Қурилманинг макети 17 февраль куни Абу-Дабида бўлиб ўтган IDEX-2019 қуроллар кўргазмасида намойиш этилган.

Калашниковнинг Zala aero шўъба корхонаси томонидан яратилган ва ишлаб чиқарилган учувчисиз самолёт кучли қурол бўлиб, у мақсадга етиб бориб портлайди.

Самолётнинг максимал тезлиги соатига 130 километр, иш давомийлиги 30 дақиқа, юкланиши эса 3 килограммни ташкил қилиши мумкин.

«Ушбу қурилманинг қуввати махфийлиги ва рельефидан ҳамда паст ва баландлигидан қатъий назар мақсадга етиб боради. Бу аниқ ва максимал самарали қурол бўлиб, унга нисбатан ҳаво ҳимоясини таъминлаш жуда мураккаб саналади», — дейди «Ростех» раҳбари Сергей Чемезов.

Изоҳ
Асосий янгиликлар