16 февраль, шанба куни футбол бўйича Англия Кубогининг 1/8 финали доирасида 3 та учрашув бўлиб ўтди.
Куннинг сўнгги беллашувида Хосеп Гвардиола қўл остидаги «Манчестер Сити» клуби Англиянинг 3-дивизионида тўп сурадиган «Ньюпорт Каунти» майдонига сафар қилди.
Баҳсда Лерой Сане (51), Фил Фоден (75, 89-дақиқалар), Рияд Маҳрез (90) нинг урган голларга мезбон жамоа Падрейг Эмоннинг 88-дақиқадаги голи билан жавоб қайтарди.
Шу тариқа «шаҳарликлар» Англия Кубоги чорак финалига чиқди.
Англия Кубоги
1/8 финал баҳслари
16 февраль, шанба
«Бёртон»—«Дерби Коунти» 2:1
Голлар: 1:0 — 33 Нокаэр, 2:0 — 45 Локадия, 2:1 — 81 Коул.«Уимблдон»—«Миллуолл» 0:1
Гол: 0:1 — 5 Уоллес.«Ньюпорт Каунти»—«Манчестер Сити» 1:4
Голлар: 0:1 — 51 Сане, 0:2 — 75 Фоден, 1:2 — 88 Эмон, 1:3 — 89 Фоден, 1:4 — 90 Маҳрез.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)