SpaceX нега Маскнинг ракетаси уч баробар арзон бўлса ҳам, илмий миссия учун рақибининг ракетаси танланганига изоҳ талаб қилди. Бу ҳақда Forum Daily хабар берди.
Америкалик миллиардер Илон Маскнинг «SpaceX» корпорацияси АҚШда давлат маблағлари космик соҳага айниқса, космик аппаратларнинг ишлаб чиқарилишига қандай тақсимланиши масаласида ғайритабиий тортишув бошлаган.
SpaceX’нинг асосий буюртмачиси бўлган NASA номаълум сабабларга кўра, сайёралараро миссия учун қимматроқ бўлса ҳам бошқа ракетани танлаган.
Гап 2021 йил октябрда амалга ошириладиган Луcй миссияси ҳақида кетмоқда. У Юпитернинг Луcй троя астероидини ўрганишга қаратилган.
31 январь куни NASA ракеталар учун эълон қилинган тендерда SpaceX’нинг кўп йиллик рақиби ULA консорциуми (Boeing ва Lockheed Martin’нинг қўшма корхонаси) ғолиб бўлганини эълон қилган.
Миссиянинг ҳаражатлари жами 148,3 миллион доллар бўлиши кутилмоқда. Миссия давомида Atlas 5 401 ракетаси фазога учирилади.
NASA вакили Трейси Янг тендер мусобақа асосида ташкил қилинганини айтган. Аммо мусобақада нечта ракета қатнашганини маълум қилмаган.
Изоҳ (0)