УЕФА ташкилоти Европа Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси номини эълон қилди.
Ушбу номга «Тоттенҳэм» ҳимоячиси Ян Вертонген лойиқ кўрилди. У бу йўлда «Рома» ярим ҳимоячиси Николо Заниоло, ПСЖ ярим ҳимоячиси Марко Верратти ва «Реал Мадрид» дарвозабони Тибо Куртуани доғда қолдирди.
Эслатиб ўтамиз, «шпорлар» футболчиси Вертонген мусобақанинг 1/8 финалида Дортмунднинг «Боруссия» клуби билан кечган баҳсда жамоасининг 2-голига муаллифлик қилганди (3:0).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)