Чили президенти Себастьян Пиньера Аргентина, Уругвай ва Парагвай билан биргаликда ЖЧ—2030 мусобақасига мезбонлик қилишга тайёрлигини билдирди.
«Бир неча ой аввал мен Аргентина, Уругвай ва Парагвай президентларига Чили билан биргаликда ЖЧ—2030 мусобақасини ўтказиш учун қўшма ариза бериш таклифи билан чиққандим. Мазкур таклифни 3 та давлат ҳамда Чили футбол федерацияси қабул қилди. 2030 йилда ўтадиган Жаҳон Чемпионати мусобақанинг 100 йиллигига тўғри келди. Чунки илк Жаҳон Чемпионати 1930 йилда Уругвайда ўтказилган», — дейди Пиньера.Илгари Жаҳон Чемпионати 1962 йилда Чили давлатида бўлиб ўтган.
Хабарларга кўра, Болгария, Сербия, Греция, Руминия ҳам биргаликда ЖЧ—2030 га мезбонлик қилишга тайёр.
Бундан ташқари Испания ҳам мусобақа мезбонлигига даъвогарлик қилмоқда, Буюк Британия Ирландия билан биргаликда қўшма ариза бериши ҳам мумкин.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)