Россиядан Ўзбекистонга нефть етказишни кўзда тутувчи ҳукуматлараро келишув имзоланмаган. Россия Федерацияси Энергия вазирлиги раҳбари Александр Новак 14 февраль куни мазкур баёнот билан чиқиш қилди, деб ёзади «Podrobno.uz».
2018 йилнинг куз фасли охирида Александр Новак Россия ҳукумати 2019 йил бошига қадар ҳукуматлараро келишувга эришилишига умид қилаётганлигини маълум қилган эди.
«Транснефть» компанияси вице-президенти Сергей Андроновнинг баёнотида Россиядан Ўзбекистонга хом ашёни етказиш учун талаб 2018 йилда 500 минг, 2019 йилда бир миллион тонна атрофида эканлиги таъкидланган эди.
Ўша пайтда «Ўзбекнефтгаз» компанияси раҳбари лавозимини эгаллаган Алишер Султонов ўтган йилнинг сентябрида 2018 йилдан 2020 йилгача бўлган давр мобайнида миллион тоннагача нефтни импорт қилиш бўйича режалар ҳақида маълум қилган эди.
Изоҳ (0)