13—20 февраль кунлари Болгария пойтахти София шаҳрида бокс бўйича 70-анъанавий «Странджа» мусобақаси бўлиб ўтади. Бу ҳақда МОҚ хабар берди.
Мазкур мусобақада жаҳоннинг 42 мамлакатидан 350 нафарга яқин чарм қўлқоп устаси иштирок этади. Шу жумладан, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам баҳсларда совринли ўринлар учун кураш олиб боради.
Терма жамоа мусобақада қуйидаги таркибда иштирок этади:
- -52 кг: Худойназар Файзов
- -56 кг: Абдулҳай Шораҳматов
- -56 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов
- -60 кг: Шунқор Абдурасулов
- -64 кг: Алиёр Норалиев
- -69 кг: Бобоусмон Ботуров
- -75 кг: Фанат Қаҳрамонов
- -81 кг: Хуршид Абдуллаев
- -91 кг: Санжар Турсунов.
Мураббийлар:
- Илёс Раҳимжонов
- Баҳодир Эркаев
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)