Кемерово вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида олти киши ҳалок бўлган, дея хабар беради «РБК».
Междуреченскдан 100 километр узоқликда юк ташувчи КАМАЗда йўловчиларни олиб ўтаётган автоулов 8—10 метр чуқурликдаги жарликка қулаган.
Олти киши вафот этган, 16 киши тан жароҳати олган.Айрим манбалар ЙТҲ КАМАЗ эмас автобус билан содир бўлганини қайд этмоқда.
«Автобусдаги барча ходимлар Распадский конининг ишчилари бўлган», — дейилади хабарда.
Йўл патруль полицияси, тиббиёт ходимлари ва терговчилар воқеа жойига етиб борган.
«Распадский» конида кўмир қазиб олиш қийин кончилик ва геологик шароитларда нозик резервуарларда амалга оширилади.
2013 йилга келиб компания 4 миллион тонна кўмир қазиб, Россияда энг йирик бешта энг йирик конларидан бирига айланга.
Изоҳ (0)