Эрон «Дизфуль» янги баллистик ракетасини намойиш этди. Унинг парвоз давомийлиги 1 минг километрни ташкил этади. Бу ҳақда Fars агентлиги хабар берди, деб ёзади «РИА Новости».
Маросим Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси аэрокосмик кучлари учун баллистик ракеталар ишлаб чиқариш бўйича ерости заводида бўлиб ўтди. Унда «қўриқчилар» қўмондони Муҳаммад Али Жафарий иштирок этди.
Fars агентлигининг Twitter’даги саҳифасида «Дизфуль» «ер-ер» типидаги ақлли баллистик ракета эканлиги таъкидланади.
Изоҳ (0)