Қўшма Штатлар Марказий Осиё мамлакатлари Россиядан ҳарбий харидлар қилишдан воз кечиб, АҚШ билан шартномалар имзолашига эришишга интилмоқда. Бу ҳақда АҚШ ҚК Марказий қўмондонлиги раҳбари генерал Жозеф Вотел маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Марказий Осиё мамлакатларини Россиядан ҳарбий харидлар қилишдан воз кечишга эришишга уринмоқдамиз. Бироқ Америка тизимларининг юқори нархлари Қозоғистон каби давлатларга бундан кейин ҳам муаммо бўлиб қолади», — деди у.
«Ўзбекистон харид қилишга қизиқиш билдирган Америка тизимлари ва қурилмалари рўйхатини тақдим этди. Бундай қизиқиш Ўзбекистоннинг Россиядан ҳарбий харидлар қилмасдан, биз билан муносабатларини кучайтириш учун ноёб имкониятдир», — деди Вотел.
Изоҳ (0)