Россиянинг «Кейтеринбург» компанияси Тошкент шаҳрининг Мирзо-Улуғбек туманидаги 50 та болалар боғчасини овқат билан таъминлаш бўйича лойиҳани амалга оширади. Бу ҳақда ҳукумат қарори лойиҳасига таяниб, «Podrobno.uz» хабар бермоқда.
Компания Ўзбекистонда қўшма корхона ташкил этиш ва аутсорсинг шартлари асосида овқат етказиш хизматини кўрсатишни режалаштирмоқда. Биринчи босқичда 50 та болалар боғчаси танланган, келажакда уларнинг сони Тошкент ва бошқа вилоятларни қамраб олиш ҳисобига кўпайиши мумкин.
«Кейтерингбург» ҳар бир болалар боғчаси учун ўртача 8,4 минг доллар киритишни режалаштирмоқда. Бу маблағларга муассасалар ошхонасини таъмирлаш, болалар боғчасини ошхона қурилмалари ва жиҳозлари билан жиҳозлаш кўзда турилмоқда.
Таомлар қиймати Мактабгача таълим вазирлиги ва Молия вазирлиги томонидан тасдиқланади. Россия компанияси билан шартномани кейинчалик узайтириш имконияти билан беш йилга имзолаш режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)