Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

2018 йилда Бухоро вилояти ҳудудидан Навоий вилояти тасарруфига ўтказилган «Зафаробод» шаҳарчасида Навоий вилояти ички ишлар бошқармаси томонидан илк маротаба Профилактика кунлари ташкил этилди. Бу ҳақда Навоий вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Навоий вилояти ИИБ матбуот хизмати

Фото: Навоий вилояти ИИБ матбуот хизмати

Тадбирлар давомида аҳолининг турмуш тарзи, ҳудуддаги крименоген вазият, фуқароларнинг ёнғин хавфсизлиги ҳамда йўл қоидаларига амал қилиш ҳолати ўрганилди. Ўрганиш ишлари 6 гуруҳга бўлинган ҳолатда олиб борилди.

Фото: Навоий вилояти ИИБ матбуот хизмати

Фото: Навоий вилояти ИИБ матбуот хизмати

Фото: Навоий вилояти ИИБ матбуот хизмати

Фото: Навоий вилояти ИИБ матбуот хизмати

«Бугунги кунда Зафарободда 5649 нафар аҳоли ва 1603 та хонадон мавжуд. Уйма-уй юрганда хонадонлардан оғир шароитдаги, келгусида муаммо келиб чиқиши мумкин бўлган 687 таси алоҳида ўрганилиб, оила вакиллари билан якка суҳбатлар ташкил этилди, — дейди вилоят ИИБ матбуот хизмати раҳбари Ўктам Усмонов. — Келгусида улар билан тизимли ишлаш мақсадида кам таъминланган ва муаммоли оилаларнинг рўйхати шакллантирилмоқда».

Фото: Навоий вилояти ИИБ матбуот хизмати

Фото: Навоий вилояти ИИБ матбуот хизмати

Аҳоли яшаш уйларини ўрганиш жараёнида 45 та ҳолатда ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилгани аниқланган. Носоз дудбуронлардан фойдаланиш, ностандарт шланг билан газ тармоғига уланиш ҳамда табиий газдан қўлбола усулда тайёрланган газ сўргичлардан фойдаланиш шулар жумласидан. Тадбирлар якунида вилоят ИИБ томонидан кам таъминланган оилаларга газ плиталари, бир тиркама ўтин ва моддий ёрдам кўрсатилди.

Фото: Навоий вилояти ИИБ матбуот хизмати

Фото: Навоий вилояти ИИБ матбуот хизмати

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Саудиялик тадбиркор Ўзбекистонда автомашина эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришга сармоя киритади 
Маҳаллий
1000 доллар ойлик олаётган ўқитувчилар, 1 млн нафардан ошган талабалар, янги қурилган 27 та ТТЖ — олий таълим вазири ўринбосари Комилжон Каримов билан эксклюзив су...
Маҳаллий
Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди