Кабо-Вердеда 9 тоннадан ортиқ кокаин контрабандасида гумон қилинаётган 11 нафар россиялик денгизчи устидан суд бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Россиянинг ушбу давлатдаги дипломатик ваколатхонаси вакилига кўра, судда қўлга олинганларга нисбатан эҳтиёт чорасини белгилаш масаласи кўриб чиқилди. Судья уларни ҳибсда сақлаш ҳақида қарор қабул қилди.
Денгизчиларга ҳозирча расман айблов эълон қилинмади. Улар Кабо-Верде пойтахти Прая шаҳри чеккасидаги қамоқхонада сақланмоқда.
Изоҳ (0)