Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Пенсильвания штати Панксутони шаҳарчасидан бўлган Американинг «халқ метеорологи» бўлган Фил суғури 2 февраль куни эрта баҳорни башорат қилган, дея хабар беради «ТАСС».

Фото: AP Photo/Gene J. Puskar

Фото: AP Photo/Gene J. Puskar

Маҳаллий вақт билан соат 07:25 шаҳар клуби аъзолари томонидан 10 килограммли паҳмоқ «метеоролог» Гобблер-Ноб тепалигидаги инидан чиқарилган. Маҳаллий афсоналарга кўра, агар суғур ўз соясидан қўрқиб, инига яширинса, бу баҳор яна бир ярим ойга кечикади дегани. Агар ҳаво булутли бўлиб, Фил ўз соясини кўрмаса баҳор эрта келади дегани.

Фото: AP Photo/Gene J. Puskar

Фото: AP Photo/Gene J. Puskar

Айни дамда Панксутонида об-ҳаво совуқ, тунлари ҳаво ҳарорати минус 13 даража Цельсийга тенг, кундузлари минус 4 даражага тушади, шунга қарамай Суғур куни анъанавий тадбирига 25 мингга яқин сайёҳ ташриф буюрган.

Фото: Jeff Swensen/Getty Images

Фото: Jeff Swensen/Getty Images

Баҳорнинг келишини суғур ёрдамида аниқлаш анъанаси Шимолий Америкага германиялик муҳожирлар билан келган.

Фото: Jeff Swensen/Getty Images

Фото: Jeff Swensen/Getty Images

Об-ҳавонинг башоратчиси ролини бўрсиқ бажарган. Пенсильвания штатида бўрсиқлар йўқ ва шу сабабли кўчманчилар ушбу вазифани суғурга юклаган.

Фото: Jeff Swensen/Getty Images

Фото: Jeff Swensen/Getty Images

«Халқ метеоролигининг» башоратлари ўртача 40 фоиз ҳолларда амалга ошади.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
«Ҳудудгазтаъминот» аҳолини газдан оқилона фойдаланишга чақирди
Маҳаллий
«Кимдир жавоб бериши, кимдир қусиши керак» — фаоллар газ ва электр муаммоси сабабчиларига жазо сўрамоқда
Маҳаллий
Тошкент вилоятида эр-хотин ва уларнинг уч ойлик чақалоғи ис газидан вафот этди