Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг ўрта ва қисқа масофага учувчи ракеталарни ликвидлаш тўғрисидаги битим ҳақидаги масала юзасидан фикр билдирди. Унга кўра, альянс Европада янги ядровий ракеталарни жойлаштиришни режалаштираётгани йўқ. Бу ҳақда РБК хабар берди.

Фото: EPA

Фото: EPA

«НАТО Европада ядровий қуролларни тарқатиш ниятида эмас,» — деди бош котиб.

У, шунингдек, НАТО Россиянинг ҳаракатларига жавоб беришни режалаштирмаётганини ҳам айтган.

АҚШнинг даъвоси эса 9М729 рус ракетаси билан боғлиқ.

Вашингтоннинг талабига кўра, Москва бу ракетани йўқ қилиши керак. Россия ҳукумати эса бунга рози эмас.

У 9М729 ракетасининг шартномага тўлиқ мос келишини даъво қилмоқда. Агар Россия бу ракеталарни йўқ қилмаса, АҚШ бу шартномадан воз кечишини айтган.

АҚШ Россиянинг шу турдаги ракетадан воз кечишга мажбур қилиш учун ярим йил муддатга шартномадан воз кечмоқчи.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид тақдимот билан танишди (фото)
Маданият
Томошабинлар меҳрига сазовор бўлган энг гўзал турк актрисалари (фото)
Маҳаллий
Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини эълон қилди