2 февраль, шанба куни Англия премьер лигасининг 25-тур баҳсларига старт берилади.
Маурисио Почеттино бошқарувидаги Лондоннинг «Тоттенҳэм» клуби «Уэмбли» стадионида «Ньюкасл» билан беллашади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 17:30 да бошланади.
Лондоннинг бошқа бир клуби «Челси» эса ўз майдонида «Ҳаддерсфилд»ни синовдан ўтказади. Учрашув 20:00 да старт олади.
3 февраль, якшанба куни янги мураббий қўл остида ҳали мағлубиятга учрамаган «Манчестер Юнайтед» клуби сафарда «Лестер» билан баҳсга киришади. Беллашувга соат 19:05 да старт берилади.
Турнинг марказий ўйини «Etihad» стадионида бўлиб ўтади. Унда Хосеп Гвардиола бошлиқ «Манчестер Сити» жамоаси Унаи Эмери бошқарувидаги «Арсенал» клубига қарши жанг қилади. Тўқнашув 21:30 да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, «шаҳарликлар» мусобақа жадвалида 2-ўринда (56 очко), «тўпчилар» эса 4-поғонада бормоқда (47 очко).
4 февраль, душанба куни турнинг сўнгги учрашуви ўтказилади. Унда мусобақа жадвалини бошқариб бораётган Муҳаммад Салоҳ етакчилигидаги «Ливерпуль» клуби «Вест Ҳэм»га қарши майдонга тушади. Баҳсга тунги вақт билан 01:00 да старт берилади.
24-тур баҳсларидан сўнг мусобақа жадвалидаги ҳолат:
АПЛ
25-тур баҳслари
2 февраль, шанба
«Тоттенҳэм»—«Ньюкасл» 17:30
«Бёртон»—«Уотфорд» 20:00
«Эвертон»—«Вулверҳэмптон» 20:00
«Кристал Пэлас»—«Фулҳэм» 20:00
«Челси»—«Ҳаддерсфилд» 20:00
«Бёрнли»—«Суатҳемптон» 20:00
«Кардифф»—«Борнмут» 22:30
3 февраль, якшанба«Лестер»—«Манчестер Юнайтед» 19:05
«Манчестер Сити»—«Арсенал» 21:30
4 февраль, душанба«Вест Ҳэм»—«Ливерпуль» 01:00
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)