Ўзбекистон Фанлар академияси Зоология институти делегацияси 14 январдан 22 январга қадар Хитой Халқ Республикаси Зоология институтига ташриф буюрди, деб ёзади «Podrobno.uz».
Делегация ташриф давомида ХХР Зоология институти илмий фаолияти билан яқиндан танишди, Зоология музейи, Нанкай университети ва институт қошидаги Энтомология институтига ташриф буюрди.
Шу билан бирга ҳайвонот оламининг хилма-хиллиги бўйича биргаликдаги тадқиқотлар ва икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболлари муҳокама этилди.
Шунингдек, термитларга қарши курашиш муаммоси устида иш олиб борувчи Шанхай ташкилоти билан музокаралар ўтказилди.
Ташриф давомида ҳамкорликнинг илмий йўналишлари бўйича Меморандум лойиҳаси кўриб чиқилди.
Изоҳ (0)