1 февраль, жума куни футбол бўйича Испания Кубоги ярим финал босқичига қуръа ташланди. Бу ҳақда Испания футбол федерацияси ўзининг Twitter’даги расмий саҳифасида хабар берди.
Азалий рақиблар «Барселона» ҳамда «Реал Мадрид» клублари мусобақанинг финал йўлланмаси учун кураш олиб боради.
Иккинчи жуфтликда эса «Валенсия» клуби эса «Бетис» билан баҳсга киришади.
Илк учрашувлар 6 февраль, жавоб баҳслари эса 27 февраль куни бўлиб ўтади.
Шу тариқа футбол мухлислари мавсумнинг ярмида 1 та эмас, балки 3 та «Эль-Класико» гувоҳи бўлади. Боиси, Ла Лиганинг 26-турида «Барселона» ва «Реал» иккинчи давра ўйинини ўтказади.
Кетма-кет учинчи «Эль-Класико» Испания Кубоги жавоб ўйинидан 4 кун ўтиб — 2 март куни ўтказилади.
Испания Кубоги
1/2 финал баҳслари
6 февраль, чоршанба
«Барселона»—«Реал»
«Валенсия»—«Бетис»
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)