Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Душанбеда қуриладиган илк метро линияси «осма» кўринишда бўлиб, шаҳарнинг жанубий дарвозасини шаҳар цирки билан боғлайди, деб хабар берди ASIA-Plus.

Фото: Google Images

Фото: Google Images

Режасига кўра, пойтахт осма метросининг биринчи линияси 2040 йил сўнггида ишга туширилади.

Бугунги кунда пойтахт расмийлари бўлажак Душанбе метросининг ер ости участкаларини қуриш имкониятини кўриб чиқмоқда.

«Мутахассислар метронинг ер ости линияси қурилишида қандай муаммолар ва тўсиқлар юзага келиши мумкинлигини ўрганмоқда», — деб таъкидлаган пойтахт маъмурияти.

Душанбедаги метро Марказий Осиёдаги учинчи метро бўлади. Бугунги кунда метро Тошкентда ва Олмаота шаҳрида бор. Бишкекда ҳам метро қуриш режалаштирилган.

Тошкент метроси 1980 йилда қурилган, Олмаотадаги биринчи метро линияси эса 2011 йилда ишга туширилган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Бир неча кундан буён ҳукм сураётган қорли об-ҳавода ўзбекистонликлар ясаган қорбоболар — суратларда
Спорт
Матбуот анжумани вақтида мушукни улоқтириб юборган Бразилия терма жамоаси расмийси танқидларга учради (видео)
Дунё
Лукашенко «кучсиз Mercedes» туфайли ЕОИИ саммитига пиёда келди (видео)